Халқаро самбо федерацияси (FIAS)нинг жаҳон чемпионати олдидан Софияда ўтказилган конгрессида Канада, Филиппин ва Шри-Ланка самбо федерацияларини ташкилот таркибига киритиш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
FIAS таркибидаги мамлакат федерациялари сони 88 тага етди. Коста-Рика самбо федерацияси ҳам FIAS аъзолигига расман даъвогар бўлди.
Маълумот учун, самбо бўйича жаҳон чемпионати 11–13 ноябрь кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб ўтади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.