Америкалик спортчи, аралаш услубдаги курашчи, Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) доирасида чиқиш қилувчи Жош Самман гиёҳванд моддалар истеъмоли туфайли комага тушиб қолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
28 ёшли спортчи 30 сентябрь куни Флорида жанубида ҳушсиз аҳволда топилди. У билан бирга хонадоши, ринг-анонсер Трой Киркингбург ҳам топилди.
Киркингбург тез ёрдам бригадаси етиб келгунига қадар оламдан ўтди. Самманнинг аҳволи эса ўта оғир дея баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)