Ригада ташкил этилган «Митти хаёллар» макет-кўргазмасида атиги уч евро эвазига Европа ва Латвиянинг гўзал архитектураси, бу меъморий обидалар орасида ҳаракатланаётган поезд ва автомобилларнинг моделчалари, митти одамлар иштирокидаги қизиқарли манзараларни томоша қилиш мумкин, дея хабар бермоқда «Tchk.lv».
Кўргазма муаллифи Вадим Дятленко қарийб 20 йилдан бери макетлар тайёрлаш билан шуғулланади, жаҳондаги кўплаб шундай кўргазмаларда иштирок этган. Ригадаги экспозицияни тайёрлаш учун у олти ой вақт ва тахминан 100 минг евро пул сарфлаган.
«Режалар ҳали бисёр. Ўйин макетларини тайёрлаш, ҳақиқий локомотивни бошқариш имконини берувчи пультни ўрнатиш мақсад қилинган. Бу локомотив ёрдамида митти вагонларни ҳаракатлантириш, унинг ичига ўрнатилган камера орқали эса киши ўзини худди машинистдек ҳис қилиши мумкин бўлади», — дейди Дятленко.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)