Япониянинг Honda концерни бутун дунё бўйлаб сотилган 780 минг автомобилни таъмир учун қабул қилади. Бу ҳақда, мамлакат ер, инфраструктура ва транспорт вазирлигига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Жами 15 модель, шу жумладан, Odyssey минивэни таъмир учун қабул қилинади. Автомобильларнинг кўпчилик қисми Takata фирмаси ишлаб чиқарган хавфсизлик ёстиқларидаги нуқсон туфайли чақириб олинмоқда.
Бир неча кун муқаддам Японияда Takata хавфсизлик ёстиқлари туфайли 7 миллион автомобиль чақириб олиниши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)