Тошкент ҳайвонот боғида истиқомат қилувчи Тянь-Шань айиқлари — Пашка ва Машка бирваракайига уч фарзандли бўлди. 15 ёшли айиқлар жуфтлиги тўртинчи марта болалаши, дастлабки уч сафарда улар бир ёки икки нафардан фарзанд кўрган эди. Бу ҳақда, ҳайвонот боғи сайтига асосланиб, «Газета.uz» ёзмоқда.
Яқинда айиқчалар очиқ вольерга кўчирилди, энди уларни барча ташрифчилар кўриши мумкин. Тўрт ойга тўлган гўдаклар сутли ёрма, қирғичдан чиқарилган мева-сабзавот билан озиқлантирилмоқда, шунингдек, секин-асталик билан гўштга ўргатилмоқда.
Болакайлар даставвал очиқ ҳудуддан қўрқаётган эди, аммо ҳозирда улар вольер ичида ўйнаб юргани айтилмоқда.
Изоҳ (0)