• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Табиат қўйнида яшашга мўлжалланган энг қулай кемперлар

    Кемперлар — автоуйлар ишлаб чиқарувчи компаниялар шаҳар шовқинидан қочиб, табиат қўйнида дам олишни истаганларга мўлжалланган бир қанча моделдаги чодирлар, ўзиюрар автоуйлар, туристик автофургонларни тақдим этди. Novate улар орасида энг яхши ва қулай деб топилганларига тўхталиб ўтди.

    Tentsile Vista кўп қаватли осма чодири

    Фото: Novate

    Фото: Novate

    Дарахтдан дарахтга ўтказилган арқонларга мустаҳкамланадиган Tentsile чодирлари илк бор 2012 йилда тақдим этилган эди. Компания ишланмаларини тўхтатмади ва секин-аста чодирни дарахтларда муаллақ турган уйга айлантирди.

    Нам ўтказмайдиган Tentsile Vista чодири бир неча қаватга, ҳашаротларга қарши тўрга ва ёмғирга қарши бостирмага эга. Уни қўшимча қаватлар билан кенгайтириш ва кўп даражали портатив осма уйга айлантириш мумкин. Бу ҳолда унинг ичига тўққиз киши ва ҳатто ундан кўпроқ одам сиғади. Қўшимча қаватларсиз асосий чодирнинг нархи 595 доллар туради.

    SylvanSport GO-Easy енгил кемпинг-трейлери

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    SylvanSport GO-Easy ихчам тиркамаси 125 килограмм вазнга эга бўлиб, кичик автомобиллар ва мотоцикллар билан барча турдаги спорт анжом-аслаҳалари ва асбобларини шатакка олишга мўлжалланган. Унинг ичида тунаш имкониятини яратиш мақсадида SylvanSport чодир билан таъминланган. GO-Easy’нинг нархи 2000 доллар, Roost қўшимча чодирининг нархи — 3000 доллар.

    Tonke Fieldsleeper International экспедицион автомобили

    Фото: Novate

    Фото: Novate

    2014 йилга қадар барча Tonke’ни Голландиянинг ёғоч тиркамалар ишлаб чиқарувчи компанияси сифатида танир эди. Бугун у бозордаги энг чиройли алюминийли тиркамалардан бири — Airstream ишлаб чиқарувчиси сифатида машҳур.

    Mercedes Sprinter негизида яратилган Fieldsleeper International экспедицион автомобиль бўлиб, уни оддий ва тўла узатмали вариантларда харид қилиш мумкин. Борт ускуналари — музлатгич, плита, ёритиш тизими ва кондиционер — ишлаши учун машина 400—600-ваттли қуёш батареялари тизимлари билан таъминланган. Беш ўринли кемпер душ, ҳожатхона ва бошқа қулайликларга эга.

    Fieldsleeper International учун икки хил двигатель таклиф қилинмоқда: 190 от кучига эга Mercedes Sprinter 519Cди — 192 000 доллар, 160 от кучига эга Sprinter 516Cdi — 154 576 доллар.

    Wide Path велосипедли кемпери

    Фото: Novate

    Фото: Novate

    40 килограммли Wide Path кемпери, кемпингга мўлжалланган, автомобиль билан шатакка олинадиган анъанавий тиркамалардан фарқли равишда, велосипед ёрдамида шатакка олинади. Велосипедли кемпер икки ёши катта киши ва бир болани тунаб қолиш учун етарли жой билан таъминлай олади.

    Wide Path йиғилувчи стол, йиғилувчи тўшак ва 300 литр суюқлик сиғадиган идишга эга. Унинг нархи — 2500 доллар.

    MVP Aero MVP гидросамолёт-кемпери

    Фото: Novate

    Фото: Novate

    «Дунёдаги энг универсал самолёт» деб эълон қилинган MVP гидросамолёт, балиқчилик қайиғи ва сузувчи-учувчи автофургон ўртасидаги омихта бир ишланмадир. Самолёт-амфибия қуруқликка, қорга ва сувга қўна олади.

    Сувда аппарат қўшимча двигателдан фойдаланган ҳолда қайиқ мисоли сузади, унда ҳаттоки балиқ овлаш учун палуба ҳам бор. Қанотларни олиб қўйиб, унинг сувдаги ҳаракатини янада қулайлаштириш мумкин.

    Тунда MVP ускуналар панели силжитилади, унинг ўрнида кенг ва текис пол очилиб, чодир ўрнатилади. Комплектда ҳаво билан тўлдирилувчи матрас ва тўр беланчак бор, охиргиси двигатель устуни ва дум орасига боғланади. MVP 189 000 долларга баҳоланмоқда, аммо у 2018 йилдан олдинроқ сотувга чиқарилиши даргумон бўлиб қолмоқда.

    EarthRoamer XV-LTS Xpedition 2014 гибриди

    Фото: Novate

    Фото: Novate

    EarthRoamer XV-LTS 2014 – йўлтанламас ва кемпер гибриди. Колорадодаги EarthRoamer компанияси ўз лойиҳаси учун асос қилиб 300 от кучига эга V8 турбо-дизелли Ford F-550 йўлтанламасини олди. Кемперда қулай олти ўринли меҳмонхона, 5:56 ўлчамдаги тунаш жойи, душли ва биоҳожатли ванна хонаси кўзда тутилган. Барча электр ускуналар қуёш батареяларидан қувват олади.

    Overland Expo’да тақдим этилган моделда ҳатто ҳашаматли буюмлар, жумладан, тарошланган бокаллар жойлашган шкаф, Keurig қаҳва дамловчи қурилмаси, 46 дюймли телевизорга эга Tailgating пакети бор эди. Кемпернинг нархи 312 000 доллардан 560 000 долларгача бўлиши мумкин.

    Volksleisure T5 кемпер-вани

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Wellhouse Leisure компанияси микроавтобуслардан кемперлар ясаши билан машҳурдир. Бу сафар у Volkswagen негизида автофургон яратди. Volksleisure T5 кемпери тўрт кишилик ётоқ ўрнига эга. Унинг ичидаги ошхонада музлатгич, нонушта столи ва тоза сув учун 35 литрли идиш ўрнатилган. Volksleisure T5 ни 75 000 долларга сотиб олиш мумкин.

    Knaus Travelino концепти

    Фото: Novate

    Фото: Novate

    Германиянинг Knaus Tabbert компанияси келажак кемпери концептини тақдим этди. У махсус ишлаб чиқилган ускуна ёрдамида ихчам майдондаги кемпердан оптимал даражада фойдаланишни кўзда тутади.

    Ўлчами жуда кичкина бўлишига қарамай, трейлерда ошхона, тамаддихона, икки ўринли тўшак, ванна ва ҳатто ташқи ошхона ҳам бор. Бунга эришиш учун Travelino сурилма деворлар билан таъминланди, бу эса ванна ва ҳожатхона учун жой ажратишга ёрдам берди: улар қўллангандагина очиб қўйилади, бошқа вақтда эса йиғиқ ҳолда туради. Ҳозирча Travelino концепт даражасида бўлиб, серияли шаклда ишлаб чиқарилиши борасида бирор маълумот йўқ.

    Action Mobil Global XRS 720 6х6 кемпери

    Фото: Novate

    Фото: Novate

    Улкан Action Mobil Global XRS 7200 кемпери 18 тоннали тўла узатмали олти ғилдиракли MAN юк машинаси негизида яратилган. Унинг капоти остида 720 от кучига эга двигатель жойлаштирилган. Бу кемпер ёрдамида дунёнинг исталган нуқтасига бориш ва у ерда исталганича қолиш мумкин.

    Фото: Novate

    Фото: Novate

    Кенг салонда иқлим назорати тизими ўрнатилган. Унинг ичига кирган одам кемпер чўлда ёки ноқулай географик ландшафтда эканлигини унутиб қўйиши мумкин. 720 литрли бакда тоза сув сақланади, мультимедиа тизими эса 40 дюймли HD телевизор, йўлдош интернети, Apple TV, Bose аудиотизими ва катта ҳажмли қаттиқ диск билан таъминланган. Машинада, шунингдек, кир ювиш машинаси ва қуритиш дастгоҳи бор.

    Кемпер нархи 1,1 миллион долларни ташкил қилади.

    18.03.2016, 23:10   Изоҳ (0)   8473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55

    Россия мактабларида ўқиш учун имтиҳондан ўтолмаган мигрант болаларни ватанига қайтариб юбориш таклиф қилинди

    Дунё | 18 май, 11:28

    Роналду қайси клуб футболчилари билан ҳеч қачон либос алмашмаслигини айтди

    Спорт | 18 май, 10:13

    Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 09:58

    UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (вдео)

    Спорт | 18 май, 09:02

    Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши рад этилди

    Ўзбекистон | 18 май, 08:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.