Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи 53 ёшли эркак ўзининг Nexia русумли автомобилидан номаълум шахс давлат автомобиль рақамини ўғирлаб кетгани ҳақида ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Тезкор қидирув чора-тадбирлари профессионал тарзда ташкил этилгани эвазига гумонланувчи тез орада қўлга олинди.
У Қарши шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган йигит бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)