Ўзбекистон Футбол Федерацияси Таиландда бўлиб ўтаётган «Қирол Кубоги» халқаро турнир ташкилотчилари ва Корея Футбол Уюшмасига расмий хат ёзиб, 1 февраль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон − Жанубий Корея (0:1) учрашувида ўзбекистонлик футболчилар келтириб чиқарган нохуш вазиятлар учун узр сўради. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон Футбол Федерацияси терма жамоалари раҳбарият ушбу вазият юзасидан мажлис чақирди ва мазкур можароларни келтириб чиқарган икки футболчига тегишли чора кўрилиши ҳақида қарор қабул қилди», − дейилади мактубда.
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг аъзолари Тоҳир Шамсиддинов ва Жалолиддин Машариповларга, шунингдек, улар ўйнайдиган клуб томонидан ҳам чора қўлланилади. Мураббийлар штаби билан эса тушунтириш ишлари олиб борилади.
Шу билан бирга ушбу можаронинг Таиланд ва Корея Футбол Уюшмалари билан ўрнатилган яхши алоқаларга таъсир қилмаслиги учун зарур чора-тадбирларни кўрилади.
Изоҳ (0)