«Пароль» нашри 26 октябрь ҳолатига кўра Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида сотилаётган LG смартфонларининг нархларини эълон қилди. Унга кўра ушбу мажмуада сотилаётган энг қиммат LG смартфони дея G3 топилди ва уни 1 750 000 сўмдан харид қилиш мумкин.
LG G3 смартфонида 5,5 дюйм 1440×2560 пикселли дисплей, 2/3 Гб тезкор ва 16/32 Гб ички хотира (+MicroSD), Wi-Fi, Bluetooth 4.0, USB 2.0, NFC, 2,1 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа камера, Android 4.4.2 KitKat операцион тизими, 2,5 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, Adreno 330 графика процессори, 3000 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган.
Унинг ўлчамлари 146,3×74,6×8,9 миллиметрни, оғирлиги эса 149 граммни ташкил этади. Ушбу смартфон камераси суратларни оптик стабиллаштириш функциясига эга.
Шунингдек, Ўзбекистонда сотилаётган энг арзон ва энг қиммат LG смартфонлари ҳамда уларнинг нархлари билан «Пароль» нашрида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)