Таниқли спорт шарҳловчиси, ЎзМТРК «Спорт» телеканалининг собиқ раҳбари Давлат Турдиалиевнинг вафоти муносабати билан бугун, 8 августдан бошлаб уч кун мобайнида Тошкент шаҳар Охунбобоев кўчаси, «Ўзгариш» маҳалласи, 11-уйда фотиҳагарчилик бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, спорт шарҳловчиси Давлат Турдиалиев 2- август куни вафот этган эди.
Дафн этиш маросими 3 август куни Фарғона вилояти, Риштон тумани, Тўда кўчасида бўлиб ўтди.