Daryo

Вучич парламент тарқатилиши ва муддатидан олдин сайлов ўтказилишини маълум қилди

Сербия президенти ҳукмрон партия тузган сайлов рўйхатига бошчилик қилади ва бош вазирликка номзод сифатида кўрсатилган.

1 дақиқа ўқиш2 494 кўришлар0 изоҳ0

Сербия президенти Александр Вучич Конституция ва Президент тўғрисидаги қонунга мувофиқ парламентни тарқатиш ва муддатидан олдин сайлов ўтказиш ҳақида қарор қабул қилишини айтди. Бу ҳақда N1 хабар берди.

Вучич ҳар икки қарор 9 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да расман эълон қилинишини билдирди. Сербияда парламент сайловлари 25 октябрь куни бўлиб ўтади, сайловолди кампанияси эса 46 кун давом этади.

Президент сайлов натижаларини “қандай бўлишидан қатъий назар” қабул қилишини айтди. У рақиблари ғалаба қозонса, уларни табриклашини ҳам билдирди. Қонунга кўра, парламент сайловларини мамлакат президенти тайинлайди ва сайлов тайинланган кундан овоз бериш кунигача камида 45, кўпи билан 60 кун ўтиши керак.

Бундан аввал ҳукмрон Сербия прогрессив партияси (СПП) бош кенгаши бўлажак парламент сайловларида “Ягона Сербия” рўйхатига амалдаги президент Александр Вучич бошчилик қилишини билдирган. Ғалаба қозонилган тақдирда Вучич бош вазирликка номзод бўлади.

Сербияда деярли икки йилдан бери Вучичнинг истеъфоси талаб қилинмоқда. Бу талаб 2024 йил 1 ноябрда Нови-Сад шаҳридаги темир йўл вокзали биносининг томи қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлганидан сўнг бошланган. Воқеадан кейин мамлакатда оммавий норозилик намойишлари авж олганди. Намойишчилар масъулларни жазолашни ва мамлакат раҳбариятининг истеъфосини талаб қилган.

2026 йил апрелида Вучич парламентга муддатидан олдин сайлов ўтказишга тайёрлигини айтганди. Июнь ойида эса бир неча ҳафтадан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилган. Унинг президентлик ваколати 2027-йилда тугайди, парламентнинг навбатдаги сайловлари эса 2027 йил декабрида ўтказилиши керак эди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар