France Football журнали йилнинг энг яхши ўйинчисига топшириладиган нуфузли “Олтин тўп” мукофотига даъвогарлар рўйхатини маълум қилди. Ташкилотчилар томонидан эълон қилинган рўйхатдан 30 нафар футболчи жой олди.
Ҳужумчилар: Ҳарри Кейн, Луис Диас, Майкл Олисе (барчаси — “Бавария”), Хвича Кварацхелия, Усмон Дембеле (иккаласи — “ПСЖ”), Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор (иккаласи — “Реал”), Ферран Торрес (“Барселона” / “ПСЖ”), Ламин Ямал (“Барселона”), Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”), Лаутаро Мартинес (“Интер”), Садио Мане (“Ан-Насср”), Хулиан Кинонес (“Ал-Қодисия”), Лионель Месси (“Интер Майами”).
Яримҳимоячилар: Жоау Невеш, Фабиан Руис, Витиня (барчаси — “ПСЖ”), Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед”), Родри (“Манчестер Сити” / “Барселона”), Жуд Беллингем (“Реал”), Деклан Райс (“Арсенал”).
Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими, Маркиньос, Нуну Мендеш, Вилян Пачо (барчаси — “ПСЖ”), Габриэль Магаляйс, Вильям Салиба (иккаласи — “Арсенал”), Пау Кубарси (“Барселона”), Марк Кукуреля (“Челси” / “Реал”), Даё Упамекано (“Бавария”).
Мукофотни топширишга бағишланган маросим 26 октябрь куни бўлиб ўтади. Эътиборлиси, тадбир анъанавий тарзда Парижда эмас, балки тарихда илк бор Лондонда ташкил этилади. Бу қарор 1956-йилда France Football томонидан таъсис этилган совриннинг биринчи соҳиби — англиялик Стенли Меттюз хотирасига ҳурмат рамзи сифатида қабул қилинган.
Даъвогарлар қаторида мукофотнинг 8 карра соҳиби, 39 ёшли Лионель Месси ҳам бор. Аргентиналик футболчи фаолияти давомида 17-марта ушбу мукофотга даъвогарлик қилмоқда.








