“Бавария” ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн 2025/2026-йилги мавсум якунларига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилиши ва “Олтин тўп” соҳибига айланиши мумкин. Унинг ушбу совринни ютиш имконияти 40 фоизга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Squawka статистик портали хабар берди.
Қайд этилишича, Жаҳон чемпиони Ламин Ямалнинг “Олтин тўп”ни олиш эҳтимоли 33 фоизгача ошган. Испания терма жамоаси ва “Манчестер Сити” яримҳимоячиси Родри эса 22 фоиз кўрсаткич билан учинчи ўринга кўтарилиб олди. Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе эса 17 фоиз билан 4-поғонани банд этган бўлса, “Интер Майами” футболчиси Лионель Месси 9 фоиз билан кучли бешликни якунлаган.
Squawka талқинига кўра, жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиш имкониятлари рейтинги қуйидагича кўриниш олган (топ-5):
- Ҳарри Кейн (“Бавария”, Англия) — 40%
- Ламин Ямал (“Барселона”, Испания) — 33%
- Родри (“Манчестер Сити”, Испания) — 22%
- Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”, Франция) — 17%
- Лионель Месси (“Интер Майами”, Аргентина) — 9%
Маълумот учун, ушбу совриннинг амалдаги ғолиби “ПСЖ” футболчиси Усмон Дембеле ҳисобланади. “Олтин тўп” мукофотини топшириш маросими шу йилнинг 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.








