Daryo

Конго ДРда Эбола энг кўп тарқалган ҳудудлардаги мактаблар очилди

Ҳукумат ушбу ҳудудларда анъанавий дарсларни вақтинча тўхтатиб, масофавий таълимга ўтишни режалаштирганди. Бироқ ўқувчиларнинг таълим жараёнларидан ортда қолиб кетиш хавфи вирус юқиши эҳтимолидан устун деб баҳоланиб, бу қарор бекор қилинди.

1 дақиқа ўқиш2 710 кўришлар0 изоҳ0

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси энг кўп тарқалган ҳудудларда мактаблар қайта очилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Аввалроқ ҳукумат ушбу ҳудудларда анъанавий дарсларни вақтинча тўхтатиб, масофавий таълимга ўтишни режалаштирганди. Бироқ ўқувчиларнинг таълим жараёнларидан ортда қолиб кетиш хавфи вирус юқиши эҳтимолидан устун деб баҳоланиб, бу қарор бекор қилинди.

Ҳукуматнинг 2 сентябрь, чоршанба куни эълон қилган маълумотларига кўра, мамлакатдаги Эбола эпидемиясида вафот этганлар сони 3 мингдан ошган. Касаллик олти вилоятга тарқалган бўлиб, ўлим даражаси 48,6 фоизни ташкил этмоқда.

Итури вилоятида 1 мингдан ортиқ мактаб “қизил ҳудуд”, яъни Эбола юқиш хавфи юқори ёки фаол юқиш кузатилаётган ҳудуд сифатида таснифланган. 19 августда эълон қилинган қоидаларга кўра, бундай мактабларда анъанавий дарслар ўрнига ҳар икки ҳафтада тарқатиладиган топшириқлар ҳамда радио ва телевидение орқали масофавий таълим ташкил этилиши керак эди.

Бироқ мактаблар шу ҳафта одатдагидек очилган. Таълим вазирлиги вакилининг Reuters агентлигига маълум қилишича, ҳукумат вилоят расмийларининг мурожаатидан сўнг дастлабки қарорни қайта кўриб чиққан. Ҳозирча Эбола билан касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда мактаблар ёпилиб, масофавий таълимга ўтилиши белгиланган.

Шунингдек, Шимолий Киву ва Жанубий Киву вилоятларининг Руанда томонидан қўллаб-қувватланадиган AFC/М23 исёнчилари назоратидаги ҳудудларида ҳам мактаблар очилган. У ерда ўқувчилардан қўлларни ювиш ва синфхоналарда ижтимоий масофани сақлаш талаб қилинмоқда.

Август ойи охирида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Угандада Эбола вирусининг Бундибугё штамми билан боғлиқ эпидемия якунланганини маълум қилганди. Мамлакатда касаллик 20 кишида аниқланган, улардан 2 нафари вафот этган. Уганда ҳукумати 28 июль куни мамлакатни Эбола эпидемиясидан холи деб эълон қилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар