Daryo

Россия Ҳиндистондан бензин импорт қилишни бошлади

Нефть захираларига қилинган ҳужумлар сабабли камида 12 та ҳудудда энергетика инқирози қайта авж олди. Танқисликни қоплаш учун Москва четдан, хусусан, Ҳиндистондан маҳсулот харид қилишга мажбур бўлмоқда.

2 дақиқа ўқиш3 953 кўришлар0 изоҳ0

Ҳиндистондан бензиннинг биринчи партияси Россияга етиб келди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Кплер хизмати маълумотларига таяниб хабар берди.

Ёнилғининг биринчи партияси 5 август куни Ҳиндистоннинг Наяра Energy нефтьни қайта ишлаш заводидан етказиб берилди. Роснефт компанияси ушбу заводнинг акциядори ҳисобланади.

Bloomberg маълумотларига кўра, 18 июнь куни Cyclone танкери биринчи етказиб бериш учун тахминан 42 минг тонна ёнилғи ортган. Июль ойида юк Мисрнинг Дамиатта порти яқинида бошқа кема ўтказилган. Шундан сўнг бензин август ойи бошида Россияга олиб келинган.

Reuters агентлиги июль ойи бошида Россия ёнилғи инқирози фонида Ҳиндистондан бензин сотиб олишни бошлагани ҳақида хабар берган эди. Агентлик манбаларининг маълум қилишича, Россияга камида 60 минг тонна бензин жўнатилган. Соҳа манбасининг сўзларига кўра, Россия ҳар ой турли мамлакатлардан 400 минг тонна бензин импорт қилишни режалаштирмоқда.

Ҳиндистон Россия нефтьининг энг йирик харидорларидан биридир. Июнь ойида Россиянинг Ҳиндистонга нефть экспорти кунига 2,7 миллион баррелга етиб, рекорд ўрнатди. Бу Ҳиндистон умумий нефть импортининг ярмидан кўпроғини ташкил қилади.

Россияда ёнилғи инқирозининг янги тўлқини бошланди

Ҳудудлардан олинган хабарларга кўра, август ойи бошида Украинанинг нефтьни қайта ишлаш заводларига берган зарбалари сабабли Россияда ёқилғи инқирозининг янги тўлқини бошланди. Жанубий ҳудудлардан тортиб Приморегача бўлган турли вилоятлар аҳолиси заправкаларда навбатлар пайдо бўлганини маълум қилди.

Оренбург вилояти ва Сочида бир харидорга ёнилғи сотиш бўйича чекловлар қайта жорий этилди. Бундан ташқари, Сочи администрацияси аҳоли ва туристлардан шахсий автомобиллардан фойдаланмасликни илтимос қилди.

7х7 нашри маълумотларига кўра, камида 12 та ҳудудда бензин учун ёқилғи қуйиш шохобчаларида яна кўп соатлик навбатлар кузатилмоқда. Ушбу ҳудудлар қаторига Краснодар ўлкаси, Воронеж, Калуга, Ростов, Рязань, Тамбов, Тула, Саратов, Смоленск, Пенза ва Уляновск вилоятлари, шунингдек, Приморе киради.

Аввалроқ Россияда Хитой автомобиллари сифатсиз бензин сабаб ишдан чиқаётгани ҳақида хабар берилганди. Ҳукумат ёнилғи инқирози туфайли “Евро-2” стандартидаги бензинидан фойдаланишга рухсат берган. Ундан фойдаланган Haval, Chery, Jetour ва шу каби Хитой автомобиллари эгалари носозликдан шикоят қилмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар