Daryo

“Россия ҳеч қачон учинчи жаҳон урушини бошламайди” — Песков

Кремль расмийси мамлакат Европа учун таҳдид манбайи эмаслигини алоҳида таъкидлади.

1 дақиқа ўқиш7 269 кўришлар0 изоҳ4

Россия учинчи жаҳон урушини бошлаш учун жуда катта ва масъулиятли давлат. Шу сабаб мамлакат учинчи жаҳон урушини бошламайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ўз интервьюсида маълум қилди.

“Биз ўз хавфсизлигимизни таъминлаш учун чоралар кўрамиз. Аммо ҳеч қачон учинчи жаҳон урушини бошламаймиз”, деди Песков Швециянинг Wеltwоche нашрига берган интервьюсида.

Кремль вакилининг айтишича, Москва Украинада уруш бошланишидан олдин ҳам ўз хавфсизлигига таҳдидлар борлиги ҳақида узоқ вақт гапирган. Бироқ ўшанда ҳеч ким буни тингламаган.

“Украина бизнинг мамлакатимизга қарши қаратилган ҳар қандай турдаги қуролларни жойлаштириш учун ўз ҳудудини берадиган давлатга айланиши тахмин қилинган эди”, дея тушунтирди у.

Песков Россия Европа учун таҳдид манбаи эмаслигини алоҳида таъкидлади. Гарчи Ғарб етакчилари ўз аҳолисини бунга ишонтиришга уринаётган бўлса ҳам.

“Уларнинг фикри бутунлай ўзгартирилган. Таҳдид ҳақидаги назария ҳаммага мажбуран сингдирилмоқда. Улар, шунингдек, мудофаа ва Киев режимини қурол билан таъминлаш учун миллиардлаб евро тўламоқда”, дея қўшимча қилди Песков.

Аввалроқ Песков Россия армияси Украина билан чегарада хавфсизлик зонасини яратиш устида ишларни давом эттираётганини айтганди. У “Вести” журналистига буфер зона яратилиши ҳақида гапирар экан, бунга “Киев режимининг тажовузкор табиати” сабаб бўлганини ҳам айтиб ўтди. Россия президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, ушбу зона тизимли равишда ташкил этилмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар