Daryo

Тўртта давлат урушдан сўнг Украинага қўшин юбормоқчи

Зеленский офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Россияни тийиб туришга фақат Украина масъул бўлмаслиги кераклигини айтди.

1 дақиқа ўқиш6 991 кўришлар0 изоҳ4

Россиянинг Украинага қарши уруши тугагач, тўртта давлат ўз қўшинларини Украина ҳудудига юбормоқчи. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.

Подолякнинг сўзларига кўра, Россияни тийиб туришга фақат Украина масъул бўлиши керак эмас. Халқаро ҳамкорлар бунда фаол иштирок этиши лозим.

“Савол туғилади, ҳаммасини ким молиялаштиради? Ҳаммасини ягона тизимга интеграция қилиш учун ким иштирок этади ва Россияни тийиб туриш жараёнларини ким бошқаради?Шундан келиб чиқиб, бунда манфаатдор бўлган бошқа давлатлар вакиллари ҳам иштирок этиши керакми, деган савол туғилади. Қайси давлатлар? Буюк Британия, Франция, Германия. Туркия ҳам бунга тайёр эканини айтмоқда”, деди Подоляк.

Унинг сўзларига кўра, Туркия Қора денгиз минтақасида иқтисодий ва тижорий муаммоларни келтириб чиқарадиган вазиятларнинг такрорланишига йўл қўймаслиги керак. Подоляк урушдан кейин Европада кенг кўламли ўзгаришлар юз беришини ҳам таъкидлади.

“Украина Еврпоа йўналишида имкон қадар тез ҳаракат қилади. Европа эса бугунги турмуш тарзини қайта кўриб чиқади. У янада содда, ҳарбийлашган ва Россияга қарши йўналтирилган бўлади”, деди у.

15 декабрь куни эълон қилинган Европа Иттифоқига аъзо 10 давлат етакчисининг қўшма баёнотига кўра, томонлар Европа бошчилигида “Украина учун кўп миллатли кучлар”ни тузишга келишиб олган. Ушбу кучлар “кўнгиллилар коалицияси” доирасида манфаатдор давлатларнинг ҳиссаси асосида шакллантирилади.

17 декабрь куни тинчлик режаси бўйича музокараларда силжиш кузатилаётган бир пайтда Буюк Британия Украинага тинчликпарвар контингент юборишга тайёргарликни фаоллаштиргани хабар қилинди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар