Daryo

Исроил уруш вақти БААга “Темир гумбаз” мудофаа тизимини жўнатган — Axios

Тизимдан ташқари ундан фойдаланишни биладиган ўнлаб ҳарбий ҳам юборилган. Нетаньяху тегишли қарорни шахсан қабул қилган.

1 дақиқа ўқиш5 249 кўришлар0 изоҳ1

Исроил Эронга қарши уруш вақтида БААга “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жўнатгани маʻлум бўлди. Бу ҳақда икки нафар исроиллик ва бир нафар америкалик манбага таяниб, Axios хабар берди.

БААга мудофаа тизимидан ташқари ундан фойдаланишни биладиган ўнлаб ҳарбий ҳам юборилган. Тегишли қарорни Амирликлар президенти Муҳаммад бин Зоид билан телефон суҳбатидан сўнг шахсан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қабул қилган. Бу Исроил ўз тизимини бошқа давлатга топширган биринчи ҳолат ва БАА тизимни жанговар шароитларда қўллаган (АҚШ ва Исроилдан ташқари) илк давлат ҳисобланади.

Эрон уруш вақти БААга ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Уларга 550 га яқин баллистик ва қанотли ракеталар, шунингдек, 2200 дан ортиқ дронлар учирди. Axios манбаларининг таъкидлашича, мажмуа урушда аллақачон ўнлаб Эрон ракеталарини тутиб олган.

“Темир гумбаз”дан ташқари, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари БАА ва Форс кўрфазининг бошқа мамлакатларига янги ҳужумларнинг олдини олиш учун Эрон жанубидаги учириш қурилмаларига бир қатор зарбалар берган. Эрон билан уруш пайтида Исроил ва БАА ўртасидаги ҳарбий, разведка ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик 2020-йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери энг юқори даражага етган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар