АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи якунлангач, Opta статистик портали турнир ғолиблиги учун даъвогарлар рейтингини янгилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Франция терма жамоаси мусобақа ғолиблигига асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда. Уларнинг чемпион бўлиш эҳтимоли 18,73 фоизни ташкил этмоқда. Амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина эса 16,56 фоиз кўрсаткич билан иккинчи ўринда қайд этилган. Эътиборли жиҳати, аргентиналикларнинг финалга чиқиш эҳтимоли (29,96%) французларникидан (28,61%) бир оз юқорироқ баҳоланган.
Кучли учликни Испания (13,24%) якунлаб берган бўлса, топ-5 даъвогарлар қаторидан Англия (10,02%) ва Бразилия (6,70%) ҳам жой олди.
Эътиборли томони шундаки, Португалия терма жамоаси 4,66 фоизлик имконият билан еттинчи ўриндан жой олган. 2014-йилги Жаҳон чемпиони Германия эса 4,60 фоиз билан 8-поғонани банд этган.
1/16 финалга чиққан асосий жамоаларнинг чемпионлик эҳтимоли рейтинги (Топ-15):
- Франция — 18,73%
- Аргентина — 16,56%
- Испания — 13,24%
- Англия — 10,02%
- Бразилия — 6,70%
- Нидерландия — 4,95%
- Португалия — 4,66%
- Германия — 4,60%
- Колумбия — 3,10%
- Норвегия — 2,82%
- АҚШ — 2,34%
- Швейцария — 1,98%
- Бельгия — 1,72%
- Марокаш — 1,58%
- Мексика — 1,44%








