Daryo

Ўзбекистон жамоаси шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Хитойнинг Гонконг шаҳрида ўтказилган жамоавий FIDE World Rapid and Blitz Team Chess Championships 2026 мусобақасининг блиц йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

1 дақиқа ўқиш11 024 кўришлар0 изоҳ12

Хитойнинг Гонконг шаҳрида ўтказилган жамоавий FIDE World Rapid and Blitz Team Chess Championships 2026 мусобақасининг блиц йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг 17–21 июнь кунлари бўлиб ўтган ва дунёнинг энг кучли шахматчиларини жамлаган ушбу нуфузли мусобақада жами 53 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди. Турнирда Ўзбекистон шарафини гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ҳамда аёллар ўртасида халқаро гроссмейстерлар Афруза Ҳамдамова ва Умида Омонова, шунингдек, Оқжол Раҳматуллаевлар ҳимоя қилди.

Мусобақанинг блиц йўналиши плей-офф босқичига муваффақиятли йўлланма олган ўзбекистонлик шахматчилар чорак финалда WR Chess жамоасини мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса Dragon Chilling жамоасига имконият бой берилди. Учинчи ўрин учун кечган ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон вакиллари Hexamind Chess Team устидан ғалаба қозониб, бронза медалларига сазовор бўлди.

Мазкур натижа эвазига ўзбекистонлик шахматчилар 30 минг евро миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди. Маълумот учун, турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 500 минг еврони ташкил этиб, шундан 310 минг евро рапид, 190 минг евро эса блиц йўналишлари учун ажратилган эди.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Синдоров Гукешга мағлуб бўлди: ўзбекистонлик шахматчи Польшадаги нуфузли турнирда уч бор имкониятни бой берди

Синдоров Гукешга мағлуб бўлди: ўзбекистонлик шахматчи Польшадаги нуфузли турнирда уч бор имкониятни бой берди

6-Май, 23:57

TEPE Sigeman шахмат турнири. Нодирбек Абдусатторов мезбон шахматчи билан дуранг ўйнади

TEPE Sigeman шахмат турнири. Нодирбек Абдусатторов мезбон шахматчи билан дуранг ўйнади

5-Май, 23:56

Бибисора Ассубаева ва Қозоғистон шахмат федерацияси ўртасидаги можаро: федерация айбловларга жавоб қайтарди

Бибисора Ассубаева ва Қозоғистон шахмат федерацияси ўртасидаги можаро: федерация айбловларга жавоб қайтарди

29-Апрел, 20:58

Фабиано Каруана: “Ўзбекистон ҳукумати шахматга ҳам катта сармоя киритмоқда”

Фабиано Каруана: “Ўзбекистон ҳукумати шахматга ҳам катта сармоя киритмоқда”

27-Апрел, 13:20

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Chess.com Open турниридаги иштирокини якунлади

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Chess.com Open турниридаги иштирокини якунлади

25-Апрел, 23:09

“Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” — Жавоҳир Синдоров

“Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” — Жавоҳир Синдоров

17-Апрел, 17:02

Ваишали Рамешбабу сўнгги турда ғалаба қозониб, Номзодлар турнири ғолибига айланди, Ассубаева 2-ўринни эгаллади

Ваишали Рамешбабу сўнгги турда ғалаба қозониб, Номзодлар турнири ғолибига айланди, Ассубаева 2-ўринни эгаллади

15-Апрел, 22:02

Номзодлар турнири. Бибисора Ассубаева сўнгги турда дуранг қайд этиб, чемпионлик учун имкониятни сақлаб қолди

Номзодлар турнири. Бибисора Ассубаева сўнгги турда дуранг қайд этиб, чемпионлик учун имкониятни сақлаб қолди

15-Апрел, 21:34