Daryo

Фабиано Каруана: “Ўзбекистон ҳукумати шахматга ҳам катта сармоя киритмоқда”

Дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири Фабиано Каруана шахмат ривожида давлатнинг ўрни ҳақида тўхталар экан, бу борадаги энг ёрқин мисол сифатида Ўзбекистонни алоҳида эътироф этди.

1 дақиқа ўқиш4 199 кўришлар0 изоҳ2

Дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири Фабиано Каруана шахмат ривожида давлатнинг ўрни ҳақида тўхталар экан, бу борадаги энг ёрқин мисол сифатида Ўзбекистонни алоҳида эътироф этди.

Каруананинг таъкидлашича, ҳукумат даражасидаги юксак эътибор туфайли Ўзбекистон бугун дунё шахматининг етакчи мамлакатларидан бирига айланган.

“Агар сўнгги йигирма йилликда шахматда энг катта ўсишга эришган мамлакатларни санасак, булар — Ўзбекистон ва Ҳиндистондир. Бу давлатларда ҳукумат шахматни ривожлантириш учун улкан маблағ ва куч сарфлади, натижалар эса кўз ўнгимизда. Ўзбекистон унчалик катта бўлмаган давлат бўлишига қарамай, дунёнинг энг кучли шахматчиларини етиштириб чиқармоқда”, дейди гроссмейстер.

Шунингдек, шахматчи элит спортчиларнинг вазифаси нафақат ғалаба қозониш, балки ёш авлодни шахматга қизиқтириш эканини, Ўзбекистон каби давлатларда бу тизим намунали йўлга қўйилганини қайд этди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик шахматчилар орасида илк бор Номзодлар турнирида қатнашган Жавоҳир Синдоров 10 очко билан ғолибликни қўлга киритди ва мусобақани мағлубияциз якунлади. У турнир давомида иккита рекордни янгилади: энг кўп жамғарилган очко ва энг кўп ғалаба. Синдоров даъвогарлар мусобақасида Андрей Есипенко, Рамешбабу Прагнанандҳа (икки марта), Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура ва Вей I каби кучли гроссмейстерлар устидан ғалаба қозонди.

Жавоҳир Синдоров мазкур турнир ғолиби сифатида амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун кечадиган баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Турнир санаси ва манзили FIDE томонидан эълон қилинади.

Шунингдек, Синдоров 2025-йилги Жаҳон Кубогида барча рақибларини мағлуб этиб, чемпион бўлган эди. Нодирбек Абдусатторов эса 2025-йилда London Chess Classic, 2026-йилда эса Tata Steel Chess мусобақаларида зафар қучди. Нодирбек Ёқуббоев 2023-йилда Қатар Masters турнири ғолиби бўлган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар