Daryo

Россия ҳарбий кемаси Ла-Манш бўғозида Британия яхтасига ўқ узди

Воқеа Буюк Британияга қарашли Уайт ороли ва Франциянинг Нормандия соҳили ўртасида содир бўлган. Британия Мудофаа вазирлиги ҳодиса юзасидан текширув бошлаганини маълум қилди.

1 дақиқа ўқиш13 829 кўришлар1 изоҳ6

Россиянинг “Адмирал Григорович” фрегати Ла-Манш бўғозида унга тахминан 500 метр масофага яқинлашган Буюк Британия байроғи остидаги фуқаролик яхтаси томон огоҳлантирувчи ўқ узди. Бу ҳақда Meduza ёзмоқда.

Британиянинг Press Association агентлиги маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Воқеа Буюк Британияга қарашли Уайт ороли ва Франциянинг Нормандия соҳили ўртасида содир бўлган. Британия Мудофаа вазирлиги ҳодиса юзасидан текширув бошлаганини маълум қилди.

Огоҳлантирувчи ўқ узилган Bright Future яхтаси британиялик нафақахўрлар Алан ва Жейн Келвейга тегишли. Эр-хотин Буюк Британия ва Франция соҳиллари бўйлаб саёҳат қилиб, маҳаллий елканли спорт мусобақаларида иштирок этиб келмоқда.

Ҳодиса Буюк Британия 14 июнь куни Россиянинг “соя флоти”га алоқадорликда гумон қилинган “Smirtos” танкерини қўлга олганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди. Лондон бу уруш бошланганидан буён илк бор Россия билан боғлиқ танкерга нисбатан бундай чорани қўллади.

Аввалроқ Буюк Британия Россиянинг суюлтирилган табиий газ (СТГ) ташувчи “соялар флоти” кемаларига қарши дунёда биринчи бўлиб санкция жорий этган эди.

Туғилган жой: Тошкент тумани Таълим: Чирчиқ давлат педагогика университети “Дарё”даги фаолиятим: 2024 йил октябрь ойидан буён “Дарё”да мухбир лавозимида ишлайман. Асосан таҳлилий мақолалар тайёрлаш ва интервьюлар ўтказиш билан шуғулланаман. Севимли фильмларим: Форрест Гамп, Узуклар ҳукмдори, Анна, Шовшенкдан қочиш Севимли китобларим: Ўткир кунлар, Анна Каренина, Тирилиш, Буюк шахмат тахтаси, Граф Монта Кристо.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар