Daryo

Филиппиндаги зилзила қурбонлари сони 19 нафарга етди

7,8 балли кучли ер силкиниши оқибатида яна 134 киши жароҳатланди. Табиий офат ортидан қўшни иккита давлатда цунами хавфидан огоҳлантириш берилди.

1 дақиқа ўқиш3 762 кўришлар0 изоҳ2

Филиппинда 8 июнь куни маҳаллий вақт билан 07:37 да (Тошкент вақти билан 04:37 да) 7,8 балли кучли зилзила юз берди. Дастлаб табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинган бўлса, кейинчалик расмийлар қурбонлар сони камида 19 киши эканини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Зилзила мамлакат жанубидаги асосий орол — Минданаодаги Генерал-Сантос шаҳри қирғоқларида содир бўлди. Полиция маълумотларига кўра, офат туфайли камида 134 киши жароҳатланган. Расмий табиий офатларга қарши курашиш агентлигига кўра, яна етти киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Зилзила ортидан минтақадаги бир қанча давлатлар, жумладан, Филиппин, Индонезия ва Япония цунами хавфидан огоҳлантириш берди. Бироқ ҳозирда бу огоҳлантиришларнинг аксарияти бекор қилинган. Филиппин вулқоншунослик ва сейсмология институти зилзила еростида 10 километр чуқурликда юз берганини маълум қилди.

Филиппин президенти Кичик Фердинанд Маркос баёнот берди. У барча тегишли давлат идораларига зудлик билан ҳаракат қилишни буюрди. Шунингдек, у аҳолини хавфсиз ва баландроқ жойларга кўчишга чақирди.

Маркос одамларни цунами тўлқинлари хавфи ҳақидаги ҳукумат огоҳлантиришларига амал қилишга ундади.

“Илтимос, цунами ҳақидаги огоҳлантиришга қулоқ солинг. Ҳозирнинг ўзида баландроқ жойларга кўчиб ўтинг. Кутиб ўтирманг. Сизнинг ҳаётингиз ҳар қандай нарсадан муҳимроқдир”, деди Филиппин президенти.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар