Daryo

Японияда аҳоли сони рекорд даражада қисқарди

Мамлакатда аҳоли сони фақат Токио ва Окинавадагина кўпайди. Умумий қисқариш жараёни 16 йилдан бери давом этмоқда.

1 дақиқа ўқиш66 774 кўришлар0 изоҳ78

Япониянинг жами аҳолиси 123 миллион кишига етди, бу 2020 йилги кўрсаткичга нисбатан 3,09 миллионга камайганини кўрсатади. Бу ҳақда мамлакатда ўтказилган аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига таяниб Маиничи хабар берди.

Япония Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига асосан, мамлакатнинг доимий аҳолиси сони (хорижликларни ҳам ҳисобга олганда) 123 миллион 49 минг 524 кишини ташкил этди. Бу 2020 йилги кўрсаткичдан 2,5 фоизга камдир.

Аҳоли сони фақат Токио ва Окинава префектураларидагина ўсган, қолган барча ҳудудларда эса қисқариш кузатилмоқда. Ҳозирда Япония пойтахтида қарийб 37 миллион киши истиқомат қилади, бу мамлакат аҳолисининг 30,1 фоизига тенг.

Японияда аҳоли сонининг қисқариши 2015 йилги аҳолини рўйхатга олишдан бери учинчи марта қайд этилди, бу кузатувлар тарихидаги энг катта кўрсаткич ҳисобланади. Мутасаддилар буни туғилиш даражасининг пасайиши ва аҳолининг тез қариши билан изоҳламоқда. Вазирлик ушбу салбий тенденция келгусида ҳам сақланиб қолишини прогноз қилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йилда Японияда 706 мингга яқин бола дунёга келган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 2,1 фоизга камдир. Мамлакатда туғилиш кўрсаткичи кетма-кет ўнинчи йилдирки пасайиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Японияда аҳолининг табиий камайиши 900 минг кишидан ошган эди. Мамлакат аҳолисининг қисқариш жараёни узлуксиз 16 йилдан бери давом этмоқда ва бу 1968 йилда тизимли кузатувлар бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар