Daryo

Японияда кексалар сони рекорд даражага етди

Кунчиқар мамлакатда 65 ёшдан ошганлар сони 36,19 миллион кишини ташкил этмоқда, уларнинг 25,7 фоизи фаол меҳнат фаолиятини тўхтатмаган.

1 дақиқа ўқиш1 655 кўришлар0 изоҳ14

Япония аҳолиси таркибида 65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар сони 29,4 фоизга етиб, тарихий рекорд янгиланди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги маълумотларига таяниб, Xinhua хабар берди.

15 сентябрь ҳолатига кўра, Японияда 65 ёшдан ошганлар сони 36,19 миллион кишини ташкил этмоқда. Шундан 15,68 миллиони эркаклар, 20,51 миллиони эса аёллар. Аёллар сони эркакларга қараганда 4,83 миллион нафарга кўп.

Вазирликга кўра, кексалар улуши умумий аҳолининг 29,4 фоизини ташкил қилмоқда — бу 2024-йилга нисбатан 0,1 фоизга юқори. Шунингдек, меҳнат бозорига оид сўров натижаларига кўра, ўтган йили Японияда 65 ёшдан катта 9,3 миллион киши актив меҳнат фаолиятида бўлган. Бу кўрсаткич 2023-йилга нисбатан 160 минг нафарга кўп бўлиб, яна бир рекорд даража сифатида қайд этилмоқда.

Кексалар орасида бандлик даражаси 25,7 фоизни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич ҳам 2024-йилга нисбатан 0,5 фоизга ошган. Ёш гуруҳлари бўйича таҳлил қилинса, 65-69 ёшдагиларнинг 53,6 фоизи, 70-74 ёшдагиларнинг 35,1 фоизи, 75 ёш ва ундан катталарнинг эса 12 фоизи ишлашда давом этмоқда.

Вазирлик бу тенденцияни меҳнат кучига бўлган эҳтиёж ва пенсия ёшининг оширилиши билан изоҳлаган. Мутасаддиларга кўра, ёши катта фуқароларнинг ишлашда давом этишида имкониятлар кенг, уларнинг меҳнат бозоридаги иштироки эса келгусида ҳам ортиши кутилмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар