Daryo

АҚШ блокадаси Эронга қанчага тушди?

Блокада туфайли 53 млн баррел Эрон нефти ортилган танкерлар Форс кўрфазида қолиб кетди. Теҳрон омборлар тўлаётгани сабабли эски танкерлардан сузувчи омбор сифатида фойдаланмоқда.

1 дақиқа ўқиш11 952 кўришлар0 изоҳ6

АҚШнинг денгиз блокадаси туфайли Эрон қарийб 5 миллиард долларлик нефть даромадидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Пентагон ҳисоб-китобларига таяниб Axios хабар берди.

Блокада президент Дональд Трамп учун Эрон билан урушни тўхтатиш бўйича музокараларда энг муҳим восита ҳисобланади. Пентагон расмийларига кўра, 13 апрелдан бери АҚШ ҳарбийлари нефть ва бошқа “контрабанда юклари” билан блокадани бузиб ўтишга уринган 40 дан ортиқ кеманинг йўналишини ўзгартирган.

Жами 53 миллион баррел Эрон нефти ортилган 31 та танкер Форс кўрфазида қолиб кетган, уларнинг қиймати камида 4,8 миллиард долларга баҳоланган. Шунингдек, иккита кема АҚШ томонидан қўлга олинган.

Эрон мамлакатдаги омборлар тўлаётгани сабабли эски танкерлардан сузувчи омбор сифатида фойдаланмоқда ва уларга нефтни юкламоқда. Баъзи танкерлар “АҚШнинг денгиздаги блокадасидан қўрқиб, Хитойга нефть етказиб бериш учун қимматроқ ва узоқроқ йўлни танламоқда”. Мутахассислар блокада қилинган танкерларнинг келгусида кенг кўламли ёриб ўтишга уринишларини истисно қилмаяпти.

Эронга қарши уруш бошлангач, ҳар икки томон ҳам иқтисодий зарарни ундириш учун блокадалардан фойдаланди. Эрон Ҳормуз бўғозини тўсиб, кемалар ҳаракатланишини чеклади.

АҚШ эса бунга жавобан Уммон кўрфазининг ғарбга кириш йўлини тўсиб қўйди. Пентагон матбуот котиби вазифасини бажарувчи Жоэл Валдезнинг айтишича, блокада “тўлиқ куч билан ишламоқда”.

“Биз Эроннинг терроризмни молиялаштириш ва минтақавий беқарорликни келтириб чиқариш имкониятларига қақшатқич зарба бермоқдамиз. Минтақадаги қуролли кучларимиз босимни давом эттиради”, деди у.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар