Daryo

Талафот кўлами беш бараварга ортди: Малайзияда камида 1 000 та уй ёниб кетди

Ҳодисага ошхонадаги ёнғин сабаб бўлгани айтилмоқда, бироқ маълумот расман тасдиқланмади. Дастлаб ёнғин оқибатида 200 та хонадон зарарлангани хабар қилинганди.

1 дақиқа ўқиш3 896 кўришлар0 изоҳ2

Малайзиянинг Сабаҳ штатидаги Борнео қишлоғида 19 апрель куни улкан ёнғин содир бўлганди. Дастлаб 200 та уй ёниб кул бўлгани хабар қилинган бўлса, эндиликда ёнғиндан камида 1 000 та уй зарарлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида 9 000 дан ортиқ киши ўз бошпанасидан айрилган. Ёнғинга асосан кучли шамол сабаб бўлган. Олов сув устидаги ёғоч устунларга қурилган уйларга тезда тарқалган. Қишлоқда асосан ҳужжатсиз муҳожирлар ва маҳаллий тубжой аҳоли вакиллари истиқомат қилган.

Қутқарувчиларнинг айтишича, бинолар бир-бирига жуда яқин қурилгани ва ёғочдан ясалгани сабаб эвакуация қийин кечган. Маҳаллий расмийнинг сўзларига кўра, фожиага ошхонадаги ёнғин сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари бу маълумотни ҳали расман тасдиқламади. Ҳозирда барча эвакуация қилинганлар вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.

Сабаҳ штати қирғоқлари мамлакатнинг энг камбағал ҳудудларидан бири ҳисобланади. Кулбалар кўпинча қурилиш чиқиндилари ва қолдиқлардан тикланган. Ҳудудда ичимлик суви ва сув қувурлари каби асосий инфратузилма мавжуд эмас. Аҳоли асосан жамиятдан ажралиб қолган, кам таъминланган тубжой халқларидан иборат.

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим федерал ва штат ҳукуматлари уйсиз қолган одамларга имкон қадар тезроқ ёрдам бериш учун қутқарув ишларини мувофиқлаштираётганини маълум қилди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар