Daryo

Малайзияда 200 дан ортиқ уй бутунлай ёниб кетди (видео)

Ҳодиса оқибатида 440 дан ортиқ одам уйсиз қолди. Кучли шамол ва зич жойлашган ёғоч уйлар туфайли ёнғин тез тарқалган.

1 дақиқа ўқиш6 948 кўришлар0 изоҳ2

Малайзиянинг Sabah штатидаги қишлоқда юз берган кучли ёнғин оқибатида 200 дан ортиқ уй бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Ҳодиса 19 апрель куни Кампунг Баҳагиа қишлоғида содир бўлган. Маҳаллий вақт билан тунги соат 01:32 атрофида қутқарув хизматига ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. 

“Кучли шамол ва уйларнинг бир-бирига жуда яқин жойлашгани ёнғиннинг тез тарқалишига сабаб бўлди. Шунингдек, сув сатҳининг пасайиши ўт ўчирувчиларнинг очиқ сув манбаларидан фойдаланишини қийинлаштирди”, деди Қутқарув хизмати раҳбари Жимми Лагунг.

Ёнган уйлар ёғочдан ясалган бўлиб, махсус устунларда қурилган эди. Қишлоқда асосан ҳужжатсиз муҳожирлар ва маҳаллий тубжой аҳоли вакиллари истиқомат қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 445 нафар киши бошпанасиз қолиб, ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим ҳолат юзасидан баёнот бериб, федерал ҳукумат жабрланганларга биринчи даражали ёрдам кўрсатишини айтди.

“Ҳозирги вақтда энг муҳим вазифа — жабрланганларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жойларда зудлик билан ёрдам кўрсатишдир”, деб ёзди у ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби ҳақида маълумот берилмаган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар