УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал босқичи дастлабки учрашувларига старт берилди.
“Реал Мадрид” — “Бавария”
Куннинг марказий баҳсида Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида Мюнхеннинг “Бавария” жамоасини қабул қилди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ меҳмонлар тўп назорати ва ҳужумкорликка урғу берди. “Қироллик клуби” эса ўйинни асосан тезкор қарши ҳужумлар билан ўтказди.
Ўйиндаги ҳисоб 41-дақиқада Мюнхен клубининг колумбиялик ҳужумчиси Луис Диас томонидан очилди.
Иккинчи таймда ҳам Германия жамоаси катта устунликка эришди. 46-дақиқада уюштирилган тезкор ҳужумни Ҳарри Кейн голга айлантирди. 74-дақиқада Килиан Мбаппе орадаги фарқни қисқартирди — 1:2.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 15 апрель куни Мюнхен шаҳридаги “Аллианц Арена” стадионида бўлиб ўтади.
УЕФА Чемпионлар Лигаси
1/4 финал, дастлабки учрашув
“Реал Мадрид” — “Бавария” 1:2
Голлар: 0:1 — Диас (41), 0:2 — Кейн (46), 1:2 — Мбаппе.
“Спортинг” — “Арсенал”
Куннинг яна бир баҳси Лиссабон шаҳридаги “Эстадио Алвеладе” ўйингоҳида бўлиб ўтди.
Унда маҳаллий “Спортинг” клуби Англиянинг “Арсенал” жамоасига қарши ўйин ўтказди. Учрашув 0:1 ҳисобида якунланди. Ўйиндаги ягона гол 90+1-дақиқада “тўпчилар” ҳужумчиси Кай Ҳаверц томонидан киритилди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 15 апрель куни Лондон шаҳридаги “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтади.
УЕФА Чемпионлар Лигаси
1/4 финал, дастлабки учрашув
“Спортинг” — “Арсенал” 0:1
Гол: 0:1 — Ҳаверц (90+1)








