Opta суперкомпютери Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинларидан сўнг жамоаларнинг мусобақада ғолиб чиқиш имкониятларини янгилади.
Унга кўра, гарчи нимчорак финалнинг илк ўйинида дуранг натижа қайд этган бўлса-да, Лондоннинг “Арсенал” клуби мусобақада ғалаба қозониш учун асосий номзод бўлиб турибди. Суперкомпютер “канонирлар”нинг имкониятини 27,54 фоиз деб баҳолади. Мюнхеннинг “Бавария” клуби 21,37 фоиз билан иккинчи поғонани эгаллаб турган бўлса, “Барселона” 11,08 фоиз билан кучли учликка якун ясаган.
Мусобақа тарихида энг кўп (15 марта) ғалаба қозонган Мадриднинг “Реал” клуби имкониятлари эса 7,96 фоиз этиб белгиланган.
Дастлабки 1/8 финал учрашувларидан сўнг, Opta талқинига кўра жамоаларнинг чемпионлик имкониятлари қуйидагича тақсимланди:
- “Арсенал” — 27,54 фоиз
- “Бавария” — 21,37 фоиз
- “Барселона” — 11,08 фоиз
- “ПСЖ” — 10,19 фоиз
- “Реал Мадрид” — 7,96 фоиз
- “Атлетико Мадрид” — 5,97 фоиз
- “Ливерпуль” — 4,61 фоиз
- “Ньюкасл Юнайтед” — 2,39 фоиз
- “Манчестер Сити” — 2,14 фоиз
- “Будё-Глимт” — 1,86 фоиз
- “Байер” — 1,62 фоиз
- “Галатасарой” — 0,92 фоиз
- “Челси” — 0,82 фоиз
- “Спортинг” — 0,45 фоиздан кам
- “Тоттенҳэм” — 0,08 фоиздан кам
- “Аталанта” — 0 фоиз
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумнинг финал баҳси 2026 йил 30 май куни Будапештдаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади.








