Daryo

“Ҳормуз бўғози йиллар давомида ёпиқ қолиши мумкин” — Эрон расмийси

АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базаларини таъминлаш учун зарур ускуналарнинг катта қисми айнан шу денгиз йўли орқали ташилган. Ҳозирда Ҳормуздан фақат Эронга дўст давлатлар кемалари ҳаракатланмоқда.

1 дақиқа ўқиш6 355 кўришлар0 изоҳ11

Эрон АҚШ, Исроил ва уларнинг иттифоқчиларига тегишли кемалар учун Ҳормуз бўғозини йиллар давомида блокадада ушлаб туриши мумкин. Бу ҳақда эронлик аноним расмий Press TV телеканалига маълум қилди.

Ҳозирда Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланиш фақат айрим кемаларга рухсат этилган.

“Эрон бундай вазиятни йиллар давомида сақлаб қолиш имкониятига эга”, дейилади хабарда.

Бу қарор АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари ва гарнизонларини таъминлаш учун зарур ускуналарнинг катта қисми айнан шу денгиз йўли орқали ташилгани билан боғлиқ.
Эронлик амалдорнинг фикрича, агар бўғоздаги ҳаракат аввалроқ тартибга солинганида, душманнинг минтақадаги логистика имкониятлари сезиларли даражада чекланган бўларди.

Шунингдек, Эрон мамлакатларни Ҳормуз бўғозига кириш имкониятига қараб уч тоифага — душман, нейтрал ва дўст давлатларга ажратиши мумкин. Нейтрал давлатлар эса тўлов тўлаши керак бўлади.

Ҳормуз бўғози Форс кўрфази мамлакатларидан нефть ва суюлтирилган газ етказиб беришнинг асосий йўналиши ҳисобланади. Эрон АҚШ ва Исроилнинг ҳужумлари бошланганидан кейин бўғозни деярли барча кемалар учун ёпди. Шу сабабли дунё бўйлаб ёқилғи нархлари ошмоқда.

Ҳозирда Ҳормуз орқали фақат Эронга дўст бўлган давлатларга тегишли кемалар ҳаракатланмоқда. Бундай давлатлар қаторига Россия, Хитой, Ҳиндистон, Ироқ ва Покистон киради. АҚШ президенти Дональд Трамп айрим Европа ва Осиё давлатларини бўғозни очиш учун минтақага кемалар юборишга чақирган, бироқ кўпчилик бу таклифни рад этган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар