АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО Эронга қарши урушда Вашингтонни қўллаб-қувватламай хато қилганини таъкидлади.
У мазкур баёнотни Маямидаги инвестиция форумида айтди.
Менимча, НАТОнинг бу операцияда иштирок этмаслиги ақл бовар қилмайдиган хато бўлди, деди у.
Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун катта маблағ сарфламоқда, аммо Вашингтон энди НАТОни қўллаб-қувватлаш масаласини қайта кўриб чиқиши керак.
Биз ҳар доим НАТО билан бирга бўлганмиз, аммо уларнинг ҳаракатларидан келиб чиқиб, менимча, энди ундай қилмаслигимиз керак бўлади”, деб таъкидлади АҚШ президенти.
Аввалроқ Дональд Трамп дунё иқтисодиётини “бўғиб” қўйган Ҳормуз бўғозини очиш ва Эронга қарши глобал ҳаракатга қўшилиш борасида иттифоқчи давлатларга сўров юборганди. Европа давлатлари эса рад жавобини берган.
“Бугунги кунгача ушбу операциянинг қандай муваффақиятга эришиши бўйича ишончли режа мавжуд эмас. Вашингтон биз билан маслаҳатлашмади ва Европа ёрдами зарурлигини айтмади. Уруш давом этар экан, биз Ҳормуз бўғозида ҳаракатланиш эркинлигини ҳарбий воситалар билан таъминлашда иштирок этмаймиз”, деганди ўшанда Германия канцлери Фридрих Мерц.








