Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Лига Кубоги финали доирасида “Арсенал” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:2) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Учрашув давомида Ҳусанов 72 марта тўп билан муомала қилди. Ҳимоячи жами 61 та узатма амалга оширган бўлиб, уларнинг 55 таси аниқ манзилга етиб борди — 90 фоиз аниқлик. Sofascore портали ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларини 7,0 балл билан баҳолади.
Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги ҳаракатлари:
- Ҳимоявий ҳаракатлар: 8 марта
- Фаол кураш орқали тўпни олиб қўйиш: 1 марта (муваффақиятли)
- Тозалашлар: 5 марта
- Тўпни қайтариб олиш: 3 марта
- Зарбага тўсқинлик қилиш: 1 марта
- Ҳужумни бартараф этиш: 5 марта
- Ерда курашлар: 1 марта (муваффақиятли)
- Ҳавода курашлар: 3 марта (2 таси муваффақиятли)
Шунингдек, Абдуқодир Ҳусанов 32-дақиқада қўполлик учун сариқ карточка билан жазоланди.
“Манчестер Сити” сафида дубль қайд этган Нико О’Райли ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди — 9,1 балл. Шунингдек, Ҳусановнинг ҳимоядаги шериги Натан Акенинг ҳаракатлари 7,5 баллга лойиқ кўрилди. Шунингдек, голли узатма қайд этган Матеуш Нуньеш — 7,9 балл, ярим ҳимоячи Родрининг ўйини эса 7,5 балл билан баҳоланган.
Маълумот учун, Лондондаги “Уэмбли” стадионида Англия Лига Кубоги учрашуви бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи финал баҳсида “Манчестер Сити” ва Лондоннинг “Арсенал” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган ўйинда “шаҳарликлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мавсумдаги илк совринини қўлга киритди.








