Англия Премьер Лигаси 29-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Ноттингем Форест” ўртасидаги баҳс якунига етди. Манчестердаги “Этиҳад” стадионида кечган беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувдаги ҳисоб 31-дақиқада “Манчестер Сити” футболчиси Антуан Семенё томонидан очилди.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар фаоллашди. 56-дақиқада “Ноттингем” Морган Гиббс-Уайтнинг голи эвазига мувозанатни тиклади. 62-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Родри дарвозага жойлади ва “шаҳарликлар”га устунлик тақдим этди. Бироқ, 76-дақиқада Эллиот Андерсен ҳисобни тенглаштирди.
78-дақиқада “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик футболчиси Абдуқодир Ҳусанов захирадан майдонга тушди ва ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Мазкур натижа ўйин якунига қадар ўзгармади.
Шу тариқа, жамоалар 1 очкога эга бўлди. Пеп Гвардиола бошқарувидаги “Манчестер Сити” айни пайтда турнир жадвалида 60 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди. “Шаҳарликлар” етакчи “Арсенал”дан етти очкога ортда қолмоқда. “Ноттингем Форест” эса 28 очко билан 17-ўринни банд этган.
Англия Премьер Лигаси
27-тур
“Манчестер Сити” — “Ноттингем Форест” 2:2
Голлар: 1:0 — Семенё (31), 1:1 — Гиббс-Уайт (56), 2:1 — Родри (62), 2:2 — Андерсон (76)
Шунингдек, АПЛ 29-тури доирасида бир қатор қизиқарли учрашувлар ўтказилди.
“Манчестер Юнайтед” Майкл Керрик қўл остидаги илк мағлубиятини сафарда “Ньюкасл”дан қабул қилиб олди.
45+6-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Энтони Гордон пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 45+9-дақиқада Каземиро мувозанатни тиклади. 90-дақиқада Уилям Осула гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди.
Маълумот учун, 45+1-дақиқада “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Жейкоб Ремзи майдондан четлатилган.
“Ньюкасл” — “Манчестер Юнайтед” 2:1
Голлар: 1:0 — Энтони Гордон (пен, 45+6), 1:1 — Каземиро (45+9), 2:1 — Осула (90)
Четлатиш: Жейкоб Ремзи (45+1)
Лондоннинг “Челси” клуби Бирмингемда “Астон Вилла” меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мезбонлар вакили Дуглас Луис 2-дақиқадаёқ ҳисобни очди. 35 ва 45+6-дақиқада Жоау Педру гол уриб, биринчи таймда “Челси”га устунлик тақдим этди.
Иккинчи бўлимда лондонликлар тўлиқ устунликка эришди. 55-дақиқада Коул Палмер жамоасининг 3-голига муаллифлик қилган бўлса, 64-дақиқада Жоау Педру хет-трик қайд этди.
Шу тариқа, “Челси” муҳим ғалаба эвазига 3 очкога эга бўлди ва турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. “Аристократлар” 3-поғонани эгаллаб турган “Манчестер Юнайтед” ва 4-ўриндаги “Астон Вилла”дан 3 очкога ортда қолмоқда.
“Астон Вилла” — “Челси” 1:4
Голлар: 1:0 — Луис (2), 1:1 — Педру (35), 1:2 — Педру (45+6), 1:3 — Палмер (55), 1:4 — Педру (64)
29-турда турнир жадвали етакчиси “Арсенал” Букайо Саканинг голи эвазига сафарда “Брайтон”дан устун келди ва “Манчестер Сити”нинг дуранг натижасидан унумли фойдаланиб, ўртадаги фарқни 7 очкога оширди. Лондонликлар ҳисобида 67 очко мавжуд.
“Брайтон” — “Арсенал” 0:1
Голлар: 0:1 — Сака (9)








