Daryo

Нетаньяху Эрон олий раҳнамосини ўлдириш билан таҳдид қилди

Исроил бош вазири “Ҳизбуллоҳ” етакчисининг ҳаёти ҳам “суғурталанмагани”ни айтди. Нетаньяху Эрон халқи ҳукуматни ағдаришига тўлиқ ишонмаслигини ҳам таъкидлади.

1 дақиқа ўқиш6 082 кўришлар0 изоҳ1

Исроил бош вазир Биньямин Нетаньяху Эроннинг янги олий раҳнамоси Можтаба Хоманаийни ўлдириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Нетаньяху Эрон қарши уруш бошланганидан буён илк бор матбуот анжумани ўтказди. У мазкур тадбирда Эрон “энди аввалгидек эмас”лигини, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва Басиж яримҳарбий кучларига зарба берилганини айтди.

Исроил бош вазири урушга қўшилган Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига қарши ҳужумлар давом этишини айтди. Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий 28 февраль куни ҳаво ҳужумлари оқибатида ўлдирилганидан сўнг 2 март куни “Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши зарбалар беришни бошлади. Ливан гуруҳини буни Хоманаий ўлими учун қасос деб атади. Эроннинг ўлдирилган олий раҳнамоси ўрнини унинг ўғли Можтаба Хоманаий эгаллади.

Нетаньяхудан Эроннинг янги олий раҳнамоси ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига қарши қандай чоралар кўрилиши ҳақида сўралди.

“Мен террорчи ташкилот раҳбарларидан бирортасига ҳам ҳаёт суғуртаси полисини бермаган бўлардим... Бу ерда нималарни режалаштираётганимиз ёки нима қилмоқчи эканимиз ҳақида аниқ ҳисобот бериш ниятим йўқ”, дея жавоб берди Исроил бош вазири.

Исроил Эронга ҳужумдан мақсад Теҳроннинг ядровий ва баллистик ракета дастурлари туфайли юзага келаётган “экзистенсиал таҳдидни бартараф этиш” эканини маълум қилган. Шунингдек, эронликларни қўзғолонга ундаш орқали ҳукумат қулатишга чақирган.

Уруш бошланганидан бери Эронда ҳукуматга қарши норозилик аломатлари кузатилмади. Нетаньяху ҳукумат қуламаган тақдирда ҳам у заифлигича қолишини айтди.

“Биз қандай чоралар кўраётганимизни батафсил айтмайман. Биз режимни ағдариш учун оптимал шароитларни яратмоқдамиз, бироқ Эрон халқи режимни ағдаради, деб тўлиқ ишонч билан айта олмаслигимни инкор қилмайман, режим ичкаридан ағдарилади. Аммо биз, шубҳасиз, ёрдам бера оламиз ва ёрдам беряпмиз ҳам”, деди Нетаньяху.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар