Daryo

АҚШ ўз дипломатларига Саудия Арабистонини тарк этишни буюрди

АҚШ Давлат департаменти фуқароларни Саудия Арабистонига саёҳат режалари ҳақида қайта ўйлашга чақирди.

1 дақиқа ўқиш4 082 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ Давлат департаменти хавфсизлик таҳдиди ва Эрон билан уруш фонида Саудия Арабистонидаги америкалик дипломатлар таркибининг бир қисмини мажбурий равишда мамлакатдан чиқишини буюрди. Бу департамент чиқарган буйруқда маълум қилинган.

Бир неча кун олдин, аниқроғи, 3 март куни шу гуруҳ вакилларига ихтиёрий равишда мамлакатни тарк этишга рухсат берилган эди.

Шунингдек, Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Саудия Арабистонига саёҳат режалари ҳақида қайта ўйлашга чақирди. Уларга Эрон дронлари ва ракеталари томонидан америкалик манфаатларга қарши зарбалар, қуролли можаролар, террорчилик таҳдидлари, чиқиш чекловлари ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни тартибга солувчи маҳаллий қонунлар хавфли эканлиги билдирилди.

АҚШ элчихоналарига ҳужумлар

28 февралдан бошлаб АҚШ ва Исроил Эрон билан урушни бошлаганидан сўнг, Саудия Арабистони бир неча марта Эроннинг жавоб зарбалари нишонига айланди.

3 март куни Ар Риёддаги АҚШ элчихонасига икки дрон ҳужуми амалга оширилган. Саудия мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, бу ерда ёнғин содир бўлган ва моддий зарар катта эмас деб баҳоланган.

Бироқ The Washington Post нашрининг маълумотига кўра, бино жиддий зарар кўрган. Томнинг бир қисми қулаб тушган, ички хоналарда эса ёнғин чиққан.

Америкаликлар дарҳол хавфсиз жойларга яшириниб туришга ва кейинги билдиришгача дипломатик миссияга ташриф буюрмасликка тавсия қилинди.

Саудия Арабистонидан ташқари, Эрон АҚШнинг Баҳрайн, Кувайт ва Ироқдаги элчихоналарига ҳам ҳужум қилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар