Daryo

Исроил мудофаа вазири Эроннинг янги раҳнамосини ўлдириш билан таҳдид қилди

Кац мамлакат армиясига Али Хоманаийдан кейин Эрон ҳукуматини қўлга оладиган ҳар қандай етакчини йўқ қилиш учун барча мавжуд воситаларни ишга солиш бўйича расман кўрсатма берди.

1 дақиқа ўқиш8 813 кўришлар0 изоҳ5

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаийнинг вафотидан кейин унинг ўрнини эгаллаши кутилаётган ҳар қандай янги етакчи Исроил учун нишонга айланишини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Кацнинг таъкидлашича, Эрон расмийлари томонидан тайинланадиган ҳар қандай янги раҳнамо, агар у муайян мақсадларни давом эттирса, йўқ қилинади. Вазир ушбу мақсадларни қуйидагича санаб ўтди:

  • Исроилни йўқ қилиш режасини давом эттириш;
  • АҚШ ва эркин дунёга таҳдид солиш;
  • Эрон халқини зулм остида ушлаб туриш.

Мудофаа вазири бўлажак раҳбарнинг шахси, исми-шарифи ёки қаерда экани Исроил учун аҳамиятга эга эмаслигига урғу берди.

“Эрон режими томонидан тайинланадиган ҳар қандай етакчи Исроил учун тенг даражадаги нишон бўлади. Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва мен Исроил ҳарбийларига ушбу вазифани бажариш учун барча мавжуд воситаларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш бўйича кўрсатма бердик”, деди Исраэл Кац.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Исроил ўзининг америкалик иттифоқчилари билан биргаликда режимнинг салоҳиятини пасайтириш бўйича чораларни давом эттиради. Бу ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад — Эрон халқи томонидан режимни ағдариш ва ҳокимиятни ўзгартириш учун шароит яратишдир.

Айни пайтда баъзи ОАВ Эронда янги олий раҳнамо сайланганини эълон қилди. Германиянинг Deutsche Welle нашри ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Али Хоманаийнинг ўғли — Мужтабо Хоманаий мамлакатнинг янги раҳбари этиб сайланган.

Мужтабо Хоманаийни сайлаш тўғрисидаги қарор 88 нафар нуфузли шиа уламоларидан иборат кенгаш томонидан қабул қилинган. Таъкидланишича, ушбу тайинлов Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг бевосита босими остида амалга оширилган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар