Daryo

Майкл Керрик “Манчестер Юнайтед”да қоладими? Романо масалага ойдилик киритди

Инсайдерга кўра, жамоа ичидаги муҳит ижобий томонга ўзгарган ва раҳбарият мутахассисни доимий мураббий сифатида тайинлаш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

1 дақиқа ўқиш2 747 кўришлар0 изоҳ2

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Майкл Керрикнинг келажаги ҳақидаги янгиликларни маълум қилди.

“Шуни айта оламанки, ҳафта сайин Керрик атрофидаги муҳит тобора ижобий томонга ўзгармоқда. Бу 2026 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед”нинг доимий бош мураббийи ким бўлиши борасида ҳамма нарса ҳал бўлди дегани эмас. Вақт ҳали етарли, якуний хулосалар чиқаришга эрта. Бироқ “Манчестер Юнайтед”да муҳит аъло даражада. Футболчилар Майкл Керрикдан жуда мамнун. Клубдагилар Керрикда доимий бош мураббий бўлиб қолиш учун реал имкониятлар борлигини ҳис қилишмоқда”, дея таъкидлаган Романо ўз подкастида.

Унинг сўзларига кўра, клубнинг дастлабки режаси Керрик учун ўзини кўрсатишга имконият бериш ва параллел равишда бошқа номзодларни кўриб чиқишдан иборат бўлган. Аммо самарали иш ва ғалабалар туфайли мураббий клуб ичидаги ўз позициясини мустаҳкамламоқда.

“Такрорлайман, қарор ҳали қабул қилинмади. Бу шунчаки клуб ичидаги ҳар ҳафта кучайиб бораётган ҳиссиёт, холос. Лекин ҳозир Керрикда имконият бор. Воқеалар ривожини кузатамиз”, дея қўшимча қилди мутахассис.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” Керрик қўл остида етти ўйиндан олтитасида ғалаба қозонган. Бир учрашувда эса дуранг қайд этилган.

Аввалроқ манкунианликлар ёзги трансфер ойнаси вақтида “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни ўз сафига қўшиб олиш учун “Манчестер Сити” билан рақобатлашаётгани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, Англия Премьер Лигаси 28-туридан ўрин олган баҳсда “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Фулҳэм” устидан ғалаба қозонди. Учрашув Бруну Фернандеш ва Бенямин Шешко гол киритишга муваффақ бўлди. Мазкур ғалабадан сўнг “Манчестер Юнайтед” 51 очко билан 3-ўринга кўтарилди.

Farg‘ona viloyati Bog‘dod tumanida tug‘ilganman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti Sport jurnalistikasi fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2025-yil dekabr oyidan beri sport muxbiri lavozimida ishlayman va maxsus videomateriallar, tarjima maqolalar hamda xabarlar tayyorlayman. Sevimli filmim “Forrest Gamp”. “Shamol ortidan yugurib” (Xolid Husayniy) romanini yaxshi koʻraman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар