Daryo

“Эрондаги операция 4 ҳафта давом этиши мумкин” — Трамп

АҚШ президенти Эрон ядровий музокаралар учун очиқлигини айтди ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини қуролларини ташлашга чақирди.

2 дақиқа ўқиш4 958 кўришлар0 изоҳ2

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондаги ҳарбий операция тўрт ҳафта давом этиши мумкинлигини айтди. У бу ҳақда Daily Mail нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Бу ҳар доим тўрт ҳафталик жараён сифатида режалаштирилган. Тахминан, тўрт ҳафта ёки ундан кам давом этади. Бу катта давлат, шунинг учун тўрт ҳафта керак бўлади ёки камроқ”, деди АҚШ президенти.

​У ҳозиргача АҚШ ва Исроилнинг Эронга берилган зарбалари натижасидан ҳайратланмаганини айтди.

“Назаримда, ҳаммаси режа бўйича кетмоқда. Биз уларнинг бутун раҳбариятини йўқ қилдик, бу биз ўйлагандан анча кўпроқ. Тахминан, 48 киши шекилли”, деди Трамп.

​Америка етакчиси Эрон билан кейинги музокаралар учун очиқлигини айтди, бироқ улар “яқин вақт ичида” бўлиб ўтадими ёки йўқлигини айта олмади.

Билмадим. Улар музокаралар ўтказишни истайди, бироқ мен: “Сиз бу ҳафтада эмас, ўтган ҳафтада гаплашишингиз керак эди”, дедим, дея таъкидлади Трамп.

У ҳалок бўлган уч нафар америкалик аскар учун “қасос олишга” ваъда берди, Теҳронга янги ультиматум қўйди ва Американи “озодлик” учун курашини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Америка уларнинг ўлими учун қасос олади ва асосан цивилизацияга қарши уруш олиб борган террорчиларга энг қаттиқ зарбани беради”, деди Трамп 1 март куни Кувайтда уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганидан сўнг ўзининг Мар-а-Лаго қароргоҳидан туриб.

​Трамп Эрон етакчиларини Яқин Шарқ бўйлаб авж олиб, Исроил, Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА каби араб давлатлари ҳамда минтақадаги Америка ҳарбий базаларига ракета ёғдирилишига сабаб бўлган курашдан воз кечишга чақирди.

“Бу чидаб бўлмас таҳдидлар энди давом этмайди. Мен Инқилобий гвардия корпуси ва Эрон ҳарбий полициясини яна бир бор қуролларини топшириб, тўлиқ дахлсизликка эга бўлишга ёки муқаррар ўлимга юз тутишга даъват этаман”, деди президент.

​У Эрон халқини қўзғолон кўтариб, ҳукуматни ағдаришга чақирди.

“Жасур бўлинг, дадил бўлинг, қаҳрамонлик кўрсатинг ва мамлакатингизни қайтариб олинг”, деди у.

​Аксарият америкаликлар урушга қарши эканини кўрсатган салбий сўровномалар фонида Трамп америкаликларни урушни қўллаб-қувватлашга чақирди.

“Биз бу кенг кўламли операцияни нафақат ўз давримиз ва маконимиз хавфсизлигини таъминлаш учун, балки бундан кўп йиллар аввал ота-боболаримиз биз учун қилганидек, фарзандларимиз ва уларнинг фарзандлари учун ҳам амалга оширмоқдамиз.

Бу озод халқнинг бурчи ва масъулиятидир. Бу ҳаракатлар тўғри ва зарурдир, улар америкаликлар ҳеч қачон ядро қуролига эга радикал, қонхўр террористик режимга дуч келмаслигини таъминлайди”, деди президент.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар