АҚШнинг Род Айленд штатидаги Потакет шаҳрида жойлашган Лйнч Аренаъда мактаб жамоалари ўртасидаги хоккей учрашуви вақтида отишма содир бўлди. Ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди ва шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда маҳаллий WPRI-TV телеканали маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб хабар берди.
Видеода тахминан 6 сония ичида 13 марта ўқ узилганини ва 11 сония ўтиб, камерадан ташқаридан яна бир охирги ўқ эшитилганини кўриш мумкин. Бир неча ўқ отилгандан кейингина томошабинлар ва талаба-ўйинчилар вазиятга реакция билдирган.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 16 февраль, душанба куни, ёпиқ муз майдончасида юз берди. Ушбу майдонда мактаб жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтиши керак эди. Потакет шаҳар полиция бошлиғи Тина Гонсалвеснинг айтишича, ҳодиса оилавий можаро билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қурбонлардан бири аёл киши бўлган, иккинчиси эса шифохонада вафот этган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ўйинда қатнашган барча ўқувчилар хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган. Ҳодисадан сўнг, 2,8 минг талаба ўқиётган мактаб бир неча соат давомида блоклаш режимига ўтказилган. Ўқув дарслари эса бекор қилинган. Полицияси вакиллари тергов жараёнида камида 100 кишини сўроқ қилганини таъкидлаган. Шубҳали шахс ҳақида аниқ маълумот берилмаган.








