Daryo

“Сайлов ўт очиш тўхтагандан кейингина бўлиб ўтади” — Зеленский

Украина президенти 24 февраль, урушнинг тўрт йиллигида сайлов ва референдум ўтказилишини эълон қилиши кутилганди. Зеленский буни рад этиб, сайловлар масаласини баъзи ҳамкорлар кўтараётганини таъкидлади.

1 дақиқа ўқиш3 779 кўришлар0 изоҳ1

Украина хавфсизлик кафолатлари мавжуд бўлганда ва Россия билан ўт очишни тўхтатгандан кейингина сайлов ўтказади. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский хабар берди.

Сиёсатчи шу тариқа Financial Times нашри тарқатган маълумотларни рад этди. Унда урушнинг тўрт йиллигида, яъни 24 февраль куни Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказилишини эълон қилиши айтилганди. Бунга АҚШ томонидан 15 майгача президентлик сайлови ва референдум ўтказиш талаби сабаб бўлаётгани таъкидланган.

“Биз барча зарур хавфсизлик кафолатлари мавжуд бўлганда сайловларга ўтамиз. Агар Россия рози бўлса, ёзгача ҳарбий ҳаракатларни тугатиш мумкин”, деди Украина раҳбари.

​

2022-йилда Россия босқини бошланганидан бери Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилган ва шу сабаб сайловлар амалда тўхтатилган. 

“24 февраль — жиддий сана, урушнинг 4 йили, минглаб қурбонлар. Айнан шу кундан бошлаб халқимиз ҳар куни ўз давлатини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу кунда қандайдир сайловлар эълон қилиниши мумкин эмас. Умуман сайловларни эълон қилиш масаласига келсак — яна такрорлайман — аввал хавфсизлик, кейин сиёсат.

Барча тегишли хавфсизлик кафолатлари таъминлангач, сайловларга ўтишимиз мумкин. Сайлов масаласини баъзи ҳамкорлар кўтармоқда. Украина ўзи бу масалани ҳеч қачон кўтармаган. Аммо биз сайловга тайёрмиз. Буни амалга ошириш жуда оддий — ўт очишни тўхтатиш эълон қилинса, сайловлар бўлади. Яъни бу хавфсизлик масаласи”, дея таъкидлади Украина президенти.

​

Ҳарбий ҳолат шароитида Олий Рада (парламент)да сайлов ўтказиш мамлакат конституцияси билан тақиқланган. Президент сайловларини ўтказиш эса конституциядан фарқли ўлароқ, алоҳида қонунлар билан тартибга солинади ва улар “расмий-ҳуқуқий нуқтаи назаридан” ўзгартирилиши мумкин. Бунинг учун парламент депутатларининг кўпчилик овози ва шундан сўнг президентнинг фармони талаб этилади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар