Исроил АҚШга, агар Теҳрон баллистик ракеталар бўйича “қизил чизиқ”дан ўтса, Эронга мустақил зарба бериши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Jerusalem Post газетаси хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Исроил Эрон ичидаги воқеалар ривожланишини доимий равишда кузатиб бормоқда.“Америкаликларга, агар Эрон баллистик ракеталар бўйича белгиланган қизил чизиқни кесиб ўтса, ўзимиз зарба беришимизни айтдик”, деган манба.
Таъкидланишича, Исроил Мудофаа вазирлиги вакиллари яқинда америкалик ҳамкасбларига Эроннинг баллистик ракеталар яратиш дастури Исроилнинг мавжудлигига таҳдид солаётганини билдирган.
Хавфсизлик хизматидаги манбалар сўнгги ҳафталарда бир қатор юқори даражадаги учрашувларда Исроилнинг Эроннинг ракета салоҳияти ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини йўқ қилиш нияти ҳақида маълумот берилган.
“Яқинда бўлиб ўтган музокаралар давомида Исроил Эрондаги ракета дастури билан боғлиқ қўшимча объектларга зарба бериш режаларини тақдим этган”, дейди манба.
Шу билан бирга, Исроил расмийлари АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг Ямандаги ҳусийларга қарши сўнгги операцияларига ўхшаш чекланган зарба моделини қўллашидан хавотирда эканини маълум қилган.
“У бир нечта мақсадларни танлаб, муваффақиятни эълон қилиши ва ҳусийлар билан бўлгани каби оқибатларни ҳал қилишни Исроилга қолдириб кетиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор”, деди ҳарбий амалдор.
Унинг таъкидлашича, бу асосий таҳдидни бартараф этмайдиган қисман чоралар ҳисобланади.
6 февраль куни АҚШ ва Эрон ўртасида Уммон воситачилигида музокараларнинг биринчи босқичи ўтказилди. Томонлар музокараларни ижобий баҳолаб, янги маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олдилар, бироқ улар ўртасидаги келишмовчиликлар сақланиб қолди. Теҳрон уранни тўлиқ тақиқламасдан бойитиш бўйича келишувни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди, аммо ракета дастури бўйича музокаралар олиб боришни рад этди ва буни “мудофаа масаласи” деб таъкидлади. Трамп АҚШ учун мақбул битимнинг асосий шарти Эроннинг ядро қуролидан бутунлай воз кечиши эканлигини билдирди.








