Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар Лигасининг 8-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” — “Галатасарой” учрашувида (2:0) асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа давомида ҳаракат қилди.
Ҳусанов ўйин давомида 48 марта тўп билан муомала қилди. У жами 40 та узатма амалга оширди ва уларнинг 34 таси манзилга аниқ етиб борди — 85 фоиз аниқлик. Sofascore портали футболчининг ўйинини 6,8 балл билан баҳолади.
Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги кўрсаткичлари:
- Ҳимоявий ҳаракатлар — 5 марта
- Фаол кураш орқали тўпни олиб қўйиш — 2 марта (1 таси муваффақиятли)
- Рақиб узатмаларини тўхтатиб қолиш — 1 марта
- Тозалашлар — 4 марта
- Ҳаводаги курашлар — 3 марта (1 таси муваффақиятли)
“Манчестер Сити”нинг ҳимоя ва ҳужум чизиғида самарали ҳаракат қилган Райан Аит-Нури Sofascore талқинига кўра учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди — 8,3 балл. “Шаҳарликлар”нинг иккинчи голига муаллифлик қилган Раян Шеркининг ўйини 8,2 балл, биринчи гол муаллифи Эрлинг Ҳоланд — 7,7 балл, Ҳусановнинг марказий ҳимоядаги шериги Натан Аке — 7,2 балл, дарвозабон Жанлуижи Доннарумма эса 7,6 балл билан баҳоланди.
Мазкур ғалаба эвазига “Манчестер Сити” 16 очко билан турнир жадвалида 8-ўринни эгаллади ва 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу босқичда жамоа “Реал Мадрид”, “Интер”, “Будьо-Глимт” ёки “Бенфика” клубларидан бирига қарши баҳс олиб боради.








