Испания Кубоги 1/8 финали доирасидаги “Альбасете” — “Реал Мадрид” учрашуви якунланди. “Карлос Белмонте” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “қироллик клуби” мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди.
Маълумот учун, “Альбасете” Испаниянинг иккинчи дивизиони — Сегунда иштирокчиси ҳисобланади.
Учрашувда ҳисоб 42-дақиқада “Альбасете” футболчиси Хави Вильяр томонидан очилди. 45+3-дақиқада Франко Мастантуоно мувозанатни тиклади. 82-дақиқада Ҳефте Бетанкор мезбонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90+1-дақиқада Гонсало Гарсия ҳисобни тенглаштирди — 2:2. 90+4-дақиқада эса Ҳефте Бетанкор дубль қайд этиб, учрашувга якуний нуқтани қўйди — 3:2.
Шу тариқа, “Реал Мадрид” Альваро Арбелоа қўл остидаги илк учрашувда Сегунда вакилига имкониятни бой бериб, Испания Кубоги билан хайрлашди.
Испания Кубоги
1/8 финал
“Альбасете” — “Реал Мадрид” 3:2
Голлар: 1:0 — Вильяр (42), 1:1 — Мастантуоно (45+3), 2:1 — Бетанкор (82), 2:2 — Гонсало (90+1), 3:2 — Бетанкор (90+4)








