“Барселона” бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Хаби Алонсонинг “Реал Мадрид” бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқарилиши борасида фикр билдирди.
Бу футбол, бу менинг ишим эмас. Шуни айта оламанки, Хаби билан муносабатларимиз яхши — биз Леверкузенда танишганмиз ва ҳануз алоқада бўлиб турамиз. Унга энг яхши тилакларимни билдираман. Ишончим комилки, яқин орада у ва унинг мураббийлар штаби учун жуда яхши лойиҳа пайдо бўлади. Футболда олдинга интилиш керак, у эса ёрқин келажакка эга аъло даражадаги мураббий, дейди Флик.
Маълумот учун, Хаби Алонсо Испания Суперкубоги финалида айнан “Барселона”дан учралган мағлубиятдан сўнг лавозимидан бўшатилган эди. Унинг ўрнини собиқ футболчи Альваро Арбелоа эгаллади. Арбелоа бугун, 14 январь куни, “Реал” бош мураббийи сифатида дебют қилади. Мадрид клуби Испания Кубоги 1/8 финалида “Альбасете”га қарши майдонга тушади.
Хаби Алонсо “Реал”ни 2025 йил ёзидан буён бошқариб келган. Унинг қўл остида мадридликлар барча мусобақаларда 34 та учрашув ўтказиб, 24 ғалаба, 4 дуранг ва 6 мағлубият қайд этган. Ушбу даврда жамоа сафида энг кўп майдонга тушган футболчилар Арда Гюлер (34 ўйин), Винисиус Жуниор (33), Тибо Куртуа ва Орелиэн Чуамени (32 тадан) бўлган.








