Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Лига Кубоги ярим финалидан ўрин олган “Ньюкасл” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат ҳаракат қилди.
Ҳусанов ўйин давомида 76 марта тўпга тегинди. Футболчи бу вақт ичида жами 62 марта узатма амалга оширган бўлиб, шулардан 58 таси аниқ манзилга етиб борди — 94 фоиз. Шунингдек, у 26 марта узоқ масофага узатмани амалга оширди. Улардан 25 таси аниқ бўлди — 96 фоиз. Ўзбекистонлик ҳимоячи Sofascore томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва 8,1 балл билан баҳолади.
Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги ҳаракатлари:
- Ҳимоявий ҳаракатлар: 10 марта
- Фаол кураш орқали тўпни олиб қўйиш: 4 марта (3 таси муваффақиятли)
- Тозалашлар: 6 марта
- Тўпни қайтариб олиш: 4 марта
- Майдодаги курашлар: 5 марта (4 таси муваффақиятли)
- Ҳаводаги курашлар: 2 марта (биттаси муваффақиятли)
- Хавфли вазиятда тўпни қайтариб олиш: 1 марта
Sofascore томонидан учрашувдаги биринчи гол муаллифи Антонио Семеньо — 6,5 балл, дарвозабон Жеймс Траффорд — 7,4 балл, ҳимоячи Макс Аллейн — 7,1 балл, иккинчи голни киритган Райан Шерки — 7,7 балл билан баҳолади.








