Daryo

АҚШ Атлантикада иккита нефть танкерини эгаллаб олди

Улардан бири рус байроғи остида ҳаракатланаётган Венесуэлага тегишли танкер бўлиб, техника Исландия яқинида қўлга олинди. Иккинчиси эса ҳеч қайси давлага тегишли эмаслиги аниқланди.

2 дақиқа ўқиш11 600 кўришлар0 изоҳ2

АҚШ қуролли кучлари Атлантика океанида Венесуэлага алоқадор ва санкция остида бўлган иккита нефть танкерини ўз назоратига олди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

АҚШ Европа қўмондонлигининг (
EUCOM)
X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинишича, кема АҚШ федерал суди берган ордерга асосан 
USCGC Munro кемаси томонидан икки ҳафта давомида кузатилган ва Исландия яқинида қўлга олинган. 

Дастлаб “Белла 1” номи билан танилган ушбу танкер декабрь ойи охирида Венесуэла атрофидаги қисман АҚШ блокадасини ёриб ўтиб, Соҳил хавфсизлик хизмати ходимларининг кема бортига чиқиш уринишларини қайтарган эди. Шундан сўнг, кема ўз номини Маrineraga’га ўзгартирган, Россия байроғи остида рўйхатдан ўтган ва экипаж кема корпусига Россия байроғи чизилган.

Wall Street Journal ва CBS News нашрларининг АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, Россия бўш ҳолатдаги ушбу танкерни ҳимоя қилиш учун ҳудудга сув ости кемаси ва бошқа ҳарбий денгиз активларини юборган.

Москва муносабати

Бунга жавобан, Россия Ташқи ишлар вазирлиги вазиятга хавотир билдирди. Хусусан, руслар томони АҚШдан қуйидагиларни талаб қилди:

  • кемадаги Россия фуқароларининг ватанига тезроқ қайтишига тўсқинлик қилмаслик;
  • Россия фуқароларига нисбатан инсоний муносабатда бўлишни таъминлаш.
“Тушунарсиз сабабларга кўра, Россия кемаси АҚШ ва НАТО ҳарбийлари томонидан эътиборга олинмоқда. Бу эътибор кеманинг тинч мақсадли мақомига мутлақо номутаносибдир”, деган эди вазирлик 6 январь куни.

Санкциялар ва “соялар флоти”

АҚШ расмийларига кўра, ушбу танкер Венесуэла, Россия ва Эрон учун нефть ташувчи “соялар флоти”нинг бир қисми ҳисобланади. Маринера танкери 2024-йилдан бери Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” билан алоқалари учун АҚШ санкциялари остида қолиб келмоқда.

Иккинчи танкер ҳам қўлга олинди

Худди шу куни АҚШ ҳарбийлари Кариб денгизида яна бир санкцияланган танкерни қўлга олганини маълум қилди. АҚШ Жанубий қўмондонлиги (SOUTHCOM) маълумотларига кўра, ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисасиз қўлга олинган М/Т Sophia танкери халқаро сувларда ноқонуний фаолият билан шуғулланган ва ҳеч қайси давлат рўйхатида бўлмаган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар