Африка Миллатлар Кубоги—2026 турнирининг 1/8 финал босқичи учрашувлари якунига етди. Натижада мусобақанинг чорак финалига йўл олган саккизта жамоа ва тўртта жуфтлик маълум бўлди.
Африка Миллатлар Кубоги—2026 чорак финал жуфтликлари:
- Мали — Сенегал
- Камерун — Марокаш
- Жазоир — Нигерия
- Миср — Кот-д’Ивуар
Чорак финал учрашувлари 9 — 10 январь, жума ва шанба кунлари бўлиб ўтади. Ярим финал баҳслари эса 14 январь, чоршанба кунига белгиланган. Турнир ғолиби 18 январь, якшанба куни ўтказиладиган финал учрашувида аниқланади.
Маълумот учун, Африка Миллатлар Кубоги 2025-йилги мусобақаси Марокашда бўлиб ўтмоқда. Амалдаги чемпион — Кот-д’Ивуар терма жамоаси бўлиб, у 2023-йилги финалда Нигерияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.








