Англия Премьер Лигаси 20-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Челси” ўртасидаги баҳс якунланди. Манчестердаги “Etihad” стадионида ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.
Учрашувдаги ҳисоб 42-дақиқада Тижжани Рейндерс томонидан очилди. 90+4-дақиқада эса Энсо Фернандес гол киритиб, “Челси”ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. Пеп Гвардиола жамоаси очколари сонини 42 тага етказган ҳолда “Астон Вилла”га тенглашиб олди ва тўплар нисбатига кўра турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Пешқадам “Арсенал” 48 очкога эга. “Челси” 20-турдан сўнг 31 очко билан 5-ўринга жойлашди.
“Манчестер Сити” АПЛ доирасидаги навбатдаги учрашувини 8 январь куни “Брайтон”га қарши ўтказади.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Англия Премьер лигаси
20-тур
“Манчестер Сити” — “Челси” 1:1
Голлар: 1:0 — Рейндерс (42), 1:1 — Фернандес (90+4)








