Англия Премьер Лигаси 32-туридан ўрин олган “Челси” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги баҳс якунига етди. Лондон шаҳридаги “Стемфорд Бриж” стадионида кечган беллашувда 0:3 ҳисоби қайд этилди.
Биринчи бўлим мезбонларнинг устунлиги остида ўтди, бироқ “аристократлар” футболчилари устунликни ҳисобга кўчира олмади.
Иккинчи бўлимда “Манчестер Сити” фаолликни оширди. 51-дақиқада “шаҳарликлар” ҳимоячиси Нико О’Райли Райан Шеркининг узатмасидан сўнг, бош билан гол уриб, ҳисобни очди. 57-дақиқада Марк Геҳи фарқни иккитага оширди. Бу вазиятда ҳам Шерки ассист амалга оширди.
68-дақиқада “Челси” дарвозабони ва ярим ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланган Жереми Доку ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 0:3. Мазкур натижа ўйин якунига қадар ўзгармади.
Шу тариқа, муҳим ғалабаг эришган “Манчестер Сити” турнир жадвалида 64 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Пеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа пешқадам “Арсенал”дан олти очкога ортда қолмоқда. Бироқ, “шаҳарликлар” ҳисобида битта қўшимча ўйин мавжуд. “Челси” эса 48 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Манчестер жамоасининг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.
Англия Премьер Лигаси, 32-тур
“Челси” — “Манчестер Сити” 0:3
Голлар: 0:1 — О’Райли (51), 0:2 — Геҳи (57), 0:3 — Доку (68)








